Бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бошқа муддатга қолдирилди

Бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари АИБА директорлар кенгаши томонидан 2022 йилга қолдирилди. Бунга қайта хуруж олаётган COVID-19 вируси келтириб чиқарган пандемия сабаб бўлмоқда. Ташкилотнинг ахборот беришича, келгуси йилда ушбу мусобақанинг финал босқичига Москва мезбонлик қилади. 

"Биз пандемия вазиятига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқдамиз ва шифокорлар билан доимий алоқадамиз. Ҳозирги ҳолат бўйича тўлиқ оптимистик кайфиятда эканлигимизга қарамай, Мен ва АИБА директорлар кенгаши Жаҳон кубоги баҳсларини кечиктиришни афзал кўрмоқда. Бу бутунжаҳон бокс оиласининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилиняпти", - деди АИБА президенти Умар Кремльев. 

Шунингдек, кенгаш 2021-2023 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган мусобақалар тақвимини ҳам муҳокамага қўйди. Ёшлар (ўғил ва қиз болалар) ўртасидаги жаҳон чемпионати Польшада ўтиши маълум бўлса, эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати манзили ҳақида тез орада ахборот берилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию