Биз учун муҳим жанг муддатидан олдин якунланди

Америка Қўшма Штатларида "Premier Boxing Champions" компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми якунига етди. Асосий жангда ярим ўрта вазн (66,6 кг) чемпионлари Эррол Спенс (28-0, 22KO) ва Йорденис Угас (27-5, 12KO) WBC, IBF ва WBА камарлари учун рингга кўтарилди. Жангнинг 10-раундида Угаснинг кўзидаги жароҳат жиддийлашгани туфайли, шифокор баҳсни давом эттиришга руҳхат бермади. Шу тариқа Спенс техник нокаут эвазига ғалаба қозонди ва 3 та жаҳон чемпионлик камарини ўзиники қилди.

Эслатиб ўтамиз, IBF камарига мағлубиятдан олдин Қудратилло Абдуқаҳҳоров даъвогар эди. Шунингдек, яна бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам 7 май куни айнан шу вазнга кўтарган ҳолда жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!