Бир неча дақиқалардан сўнг рингга кўтариладиган Муҳаммадсалим Сотволдиевнинг жангини томоша қилинг

Хабарингиз бор, Россиянинг Анапа шаҳрида профессионал бокс бўйича Гладиатор 6 турнири бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Муҳаммадсалим Сотволдиев ҳам рингга кўтарилади.

Яна бир неча дақиқалардан сўнг, тахминан 22:00 да бошланадиган ушбу бокс кечасида юртдошимизга мезбонлар вакили Радик Григорян рақиблик қилади. Жанг 63.5 кг вазн тоифасида бўлиб, 8 раунддан иборат бўлади. Мазкур қарама-қаршилик улар ўртасидаги реванш жанги бўлиб, дастлабкисида очколар ҳисобига россиялик боксчи ғалабани қўлга киритганди.

Ушбу ҳамюртимиз иштирокидаги жангни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар