Бир кунда Роналдунинг икки рекорди барбод бўлди, бирини Месси синдирди!

Роналду Чемпионлар лигаси доирасида кўп рекордларни ўрнатиб қўйган. Энди унинг юксак натижаларини такрорлаётган футболчилар ҳам чиқмоқда.

Хусусан, “Аякс”да порлаётган Себастьян Аллер Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларидаги олтита учрашувнинг барида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, бу кўрсаткич бўйича Криштианунинг рекордини такрорлади.

Португалиялик юлдуз 2027-2018 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси тарихида гуруҳдаги учрашувларнинг барчасида тўп киритган ягона футболчига айланганди.

Шу куннинг ўзида Лионель Месси азалий рақобатчисининг яна бир рекордини синдирди.

Роналду Чемпионлар лигасида энг кўп жамоага гол урган футболчи бўлиб турганди. Лионель Месси “Брюгге”га қарши ўтказилган баҳсда дублга эришди. Шу тариқа, аргентиналик юлдуздан ушбу турнирда жабр чеккан жамоалар сони 38 тага етди.

Рақобат давом этади...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Бухорий Шариф
08/12/2021 17:49
Португалиялик юлдуз 2027-йилги мавсумда ҳали ўйнамадику. Тўғри ёзинглар сайтдагилар...