Ads

Жорий йилнинг 5-7 июль кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ҳаваскор хоккейчилар иштирокида фаҳриялар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг "Бинокор" клуби ҳам иштирок этди. "Сормово" (Россия), "Старк" (Россия), "Большой" (Россия) ва Латвия ҳамда Швейцариядан ташриф буюрган жамоаларига қарши баҳсларда ҳамюртларимиз 4 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этишиб, якунда турнирни иккинчи ўринда якунлашди.