“Бинокор” директори: Самарқандда хоккей клуби ҳам, мактаби ҳам йўқ
Ads

"Қозоғистон чемпионатида “Бинокор” эмас, “Шердор” иштирок этиши борасидаги хабарни ОАВ орқали билдим. Билишимча, Самарқандда хоккей клуби ҳам, мактаби ҳам йўқ. 

Мен “Бинокор” раҳбари сифатида ишни хоккей мактабини ривожлантиришдан бошлайман. Жамоамиз Ўзбекистон чемпионатидаги иштирокини давом эттиради. 2007-08 йилларда туғилган ёш хоккейчиларимизни эса Қозоғистон чемпионатида иштирок этишларига ҳаракат қилиб кўрамиз. Биз Ўзбекистон хоккей федерациясига ёшлар ўртасидаги Қозоғистон чемпионатида иштирок этиш учун номзод хоккейчилар рўйхатини тақдим этдик. 

Умид қиламанки, федерация бизнинг ушбу таклифимизни қўллаб-қувватлайди. Бу нарса ўйин амалиётисиз қолаётган йигитлар учун ҳам қўшимча мотивация беради”, - деб Носировнинг сўзларини келтириб ўтди Sportx.

Минбар

Барча блоглар