Биласизми? Россия ҳеч қачон Туркияга ютқазмаган

Россия терма жамоаси эртага УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши баҳс олиб боради.

Эътиборлиси, руслар ҳеч қачон туркларга мағлуб бўлмаган. Аниқроғи, ушбу терма жамоалар шу пайтгача ўзаро 4 марта тўқнаш келган. Уларнинг 2 тасида Россия ғалаба қозонган бўлса, қолган 2 тасида дуранг қайд этилган.

Россия – Туркия учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)