Биласизми?

Хабарингиз бор кеча ПСЖ Франция чемпионатининг 2-турида сафарда “Ренн” клуби меҳмони бўлди ва кутилмаганда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Ренн” сўнгги 10 йилликда чемпионат доирасида ПСЖни энг кўп мағлуб этган жамоага айланди.

Аниқроғи, “Ренн” парижликлар билан бўлган сўнгги 19та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишган. Ҳозирча ҳеч бир клуб сўнгги 10 йил ичида ПСЖни бу қадар кўп мағлуб эта олмаган эди.