Биласизми?
Ads

Машҳур футбол агенти Дмитрий Селюк Москванинг "Тамбов" клубидаги мижози Бенитони премьер-лигадаги дебюти билан табриклади. Айтиш керакки, у кеча "Зенит"га қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

“Бенитони РПЛдаги биринчи голи билан табриклайман. У премьер-лиганинг кашфиёти бўлади. Унинг келажаги порлоқ. Топ клублар оёқлари орасида турган истеъдодларни кўришмаслиги ва майдонда кўринмайдиган футболчиларни 5 миллионга сотиб олиши мен учун ғалати”, - дейди Селюк.

Эслатиб ўтамиз, Бенито ўзбек футбол мухлислари учун жуда яхши таниш. У 2017 йилги мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафида тўп сурган.