Биласизми? Эмери ҳамон

"Арсенал" клуби ҳалигача жамоанинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери билан молиявий ҳисоб-китобларни якунламагани маълум бўлди.

Get Football News France нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассис жамоадан кетган бўлсада, "канонирлар" имзоланган шартномага кўра унинг маошини тўлаб боришда давом этишади. Бундан ташқари, Эмери ҳалигача ўзига янги жамоа топмагани учун "Арсенал" унга товон пули тўлайди. Умумий ҳисобда лондонликлар бу мавсум Эмерига 7,5 млн евро атрофида маблағ тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Эмери "Арсенал"ни 2018-2019 йилларда бошқарди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)