Биласизми? Бу йил ЕЧЛ ярим финалига чиққан 4 та жамоанинг 3 тасини германиялик мураббийлар бошқармоқда

Германия ўзининг мураббийлик мактаби билан фахрланса арзийди. Гап шундаки, бу йилги Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққан 4 та жамоадан 3 тасини айнан немис мутахассислари бошқармоқда.

ПСЖга Томас Тухель, "РБ Лейпциг"га Юлиан Нагельсманн ва "Бавария"га эса Ханси Флик устозлик қилмоқда.

Бугун эса ЕЧЛнинг сўнгги 4-ярим финалчиси номи маълум бўлади. Унда испаниялик Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" француз мураббийи Руди Гарсия қўл остидаги "Лион" билан беллашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)