Бэйл муаммолар гирдобида

Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро “Реал”даги жамоадош Гарет Бэйл ва унинг муаммолари ҳақида гапирди.

- Ҳаммамиз ҳам баъзан қийин вазиятларни бошдан кечиришимизга тўғри келади. Бэйл ҳозир фаолиятидаги мураккаб давр келганини билади ва шунга қарамай, меҳнат қилишда давом этмоқда.

Бэйл муҳим ўйинчи. Агар у юқори спорт формасидан бўлса, дунёдаги энг кучли уч футболчидан бирига айланади. Ҳозир ундай эмаслигини ўзи ҳам тан олиши керак, – деди Каземиро.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)