Бэйл, Йович ва Родриго

"Реал" Испания Ла Лигасининг 25-турида "Леванте"га қарши беллашув ўтказади. Мадридликлар ушбу учрашув учун қайдномани эълон қилди.

Таркибга Гарет Бэйл ва Лука Йович киритилмаган. Иккала футболчи ҳам чоршанба кунги машғулотларни ўтказиб юборган эди, аммо эртанги баҳсда майдонга тушиши кутилганди. Қайдномада Родриго, Начо ва Браим Диас ҳам йўқ! Мариано Диас эса жароҳат олган.

Қуйида "Леванте"га қарши ўйин учун қайдномага киритилган футболчилар рўйхати билан танишинг!

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля и Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело и Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Хамес Родригес и Иско.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Эден Азар, Лукас Васкес и Винисиус Жуниор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)