Бешкурашчимиз Ўзбек спортида илк марта жаҳон чемпионати финалига чиқди
Ads

1-8 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, ўзбекистонлик спортчи Алиса Фахрутдинова дунёнинг 37 давлатидан жами 68 нафар спортчи иштирок этган мусобақа ярим финалида муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон спорти тарихида илк марта финалга йўлланмани қўлга киритди.

Ҳал қилувчи беллашувлар 6 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу курашда спортчимизга омад тилаб қоламиз.