“Бунёдкор” клубининг истеъдодли футболчиси Жасур Жалолиддинов европаликларнинг эътиборини ўзига қаратишда давом этмоқда.

Маълумки, футболчимиз ўтган йилнинг декабрь ойида Италиянинг “Беневенто” клуби машғулотларида бўлиб қайтганди. Шундан бери ёш футболчимизга яна бир қанча клублардан таклифлар келиб тушмоқда.

Эътиборлиси, Туркиянинг етакчи клубларидан бири саналган “Бешиктош” ҳам Жалолиддиновга жиддий қизиқиш билдирган. Футболчимизнинг ўйинлари туркияликларни ром этмоқда.

Бундан ташқари, Москванинг “Локомотив” жамоаси томонидан ҳам Жасур Жалолиддинов бўйича таклиф юборилган.

Футболчининг Sports.uzга маълум қилишича, чиндан ҳам “Бешиктош” ҳамда “Локомотив” клубларидан таклифлар келиб тушганини тасдиқлади. Мазкур масала бўйича футболчимиз билан уюштирилган суҳбатни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)