Бернардески қишда
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Федерико Бернардески қишки трансферлар даврида жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 25 ёшли италиялик футболчи якунланган ёзги трансферлар даврида “Барселона”га кўчиб ўтишга жуда яқин эди, бироқ яқинда келишув амалга ошмай қолди.

Таъкидлаш керакки, агар Бернардески тез орада жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг эътиборига тушиб асосий таркибга кири олмаса, у ҳолда жамоадан кетиши мумкин.

Маълумот учун, Бернардески “Ювентус” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 71та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mironshox
11/09/2019 14:04
Bu yaxshi uyinchi