Бенземанинг фидойилиги. Ёхуд нега Карим доим қўлини боғлаб юради?

Бенземанинг қўлидаги боғич бармоғи синганлиги билан боғлиқ. У доимий равишда "Реал"да ўйнаш учун икки йилдан бери жарроҳлик амалиётини кечиктириб келмоқда.

Фидойилик

Карим Бензема жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Челси"га (1:1) қарши ўйинда ажойиб гол урди ва "Стемфорд Бриж"даги жавоб ўйинидан олдин жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Яқин планлардаги кадрларда Каримнинг ўнг қўлидаги оқ боғич барчанинг эътиборини тортади. Бензема уни икки йил олдин олган жароҳати туфайли тақади.

Kylian Mbappe surprises fans with 'unreal' interview in English after demolishing Bayern Munich

Жароҳат тафсилотлари

2019 йил январь ойида “Бетис”га қарши ўйиннинг биринчи бўлим охирида Карим рақиб футболчиси Марк Бартра билан тўқнашиб, кичик бармоғини жиддий шикастлаб олди. У иккинчи бўлимда майдонга тушмади.

Ўйиндан сўнг, "Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари франциялик футболчининг кичик бармоғи синганини тасдиқлади, аммо шунга қарамасдан, Бензема орадан олти кун ўтиб, "Севилья"га қарши ўйинда иштирок этди. Бензема бу орада фақатгина "Леганес"га қарши кубок баҳсини ўтказиб юборди холос. Ушбу ўйинда "Реал" Бенземанинг ёрдамисиз ҳам 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“У шундан бағрикенгки, ҳатто синган бармоғи ва қўлидаги оғриқ билан ҳам жамоага ёрдам беради. Операция санаси яқин бир ҳафта ичида маълум бўлади. Чунки айрим футболчиларнинг сафга қайтиши Бенземанинг даволанишига имкон яратади”, - деган эди Солари.

How long has it been going on?' The big story behind Karim Benzema's little finger

2019 йилнинг январь-февраль ойларида “Реал” учун жуда муҳим ўйинлар бор эди. “Барселона”, “Атлетико”, “Аякс” шулар жумласидан. Шу сабабли, Бензема жарроҳлик амалиётини кечиктиришга ва жамоага ёрдам беришга қарор қилди. Жароҳат ўйин пайтида унга ноқулайлик туғдирмаслиги учун унинг қўлига мослаб махсус бандаж тайёрланади.

Операциядан кейинги тикланиш жараёни узоқ вақтни талаб этиши ва “Реал”нинг айни дамдаги муваффақиятлари унга боғлиқ экани боис, Карим 2 йилдан ортиқроқ вақтдан буён шу тариқа ўйнаб келмоқда. Бундай фидойилик ёш футболчиларни келажакда ўз жамоаларига содиқлигини янада оширади.

Бензема 2019 йилнинг ўзидаёқ жароҳатни операциясиз даволаш бўйича америкалик шифокорлар билан маслаҳатлашган, аммо улар Каримга бу йўлни тавсия қилишмаган. Ўша йилнинг апрель ойида Испаниянинг ABC нашри Бенземанинг қўлидаги жароҳати жиддийлашиб бораётгани ва мавсум якунлангач, у жарроҳлик столига ётиши ҳақида хабарлар тарқатди. Бенземанинг жароҳатланган бармоғи суратлари ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалди ва мухлислар орасида ҳам унинг жароҳати даҳшатли экани кўп муҳокама қилинди.

Повязка на руке Бензема – из-за сломаного пальца. Он два года не делает операцию, чтобы постоянно играть за «Реал» - Футбольная мечта идиота - Блоги - Sports.ru

2018/19 йилги мавсумдан буён то шунга қадар Бензема Ла Лигада жами 102 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 109 та гол ҳамда 63 та голли узатма ёздириб қўйди. Шундан ҳам билиб олиш мумкинки, у “Реал” учун алмаштириб бўлмас футболчи.

“Реал” Бенземани 2009 йилда 35 млн евро эвазига “Лион”дан сотиб олган ва Карим “Қироллик клуби” билан 6 йиллик шартнома имзолаган. Мадридликлар ўша ёз Роналду ва Кака каби жаҳон юлдузларини ҳам харид қилган.

Бенземанинг “Реал”да эришган ютуқлари:

Испания чемпионати ғолиби (3): 2011/12, 2016/17, 2019/20

Испания кубоги ғолиби (2): 2010/11, 2013/14

Испания Суперкубоги ғолиби (3): 2012, 2017, 2020

УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби (4): 2013/14, 2015/16, 2016/2017, 2017/2018

УЕФА Суперкубоги ғолиби (3): 2014, 2016, 2017,

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (4): 2014, 2016, 2017, 2018

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар