Бен Аскрен октагонга қайтиши мумкин

ONE FCнинг собиқ чемпиони Бен Аскрен ММАдаги фаолиятини давом эттириши мумкин. Америкалик жангчи 2019 йилда қабул қилиб олган иккита мағлубиятидан сўнг, фаолиятини якунлаганлигини эълон қилганди. Ўтган йили Аскренни Хорхе Масвидаль 5 сония ичида нокаут қилган бўлса, Демиэн Мая бўғиш усули билан мағлуб этганди.

"Мен ортга қадам ташлаб, яна чемпионлик унвони учун жангларда қатнашишимни эълон қилмоқчи эмасдим, аммо мен курашишни ва жанг қилишни яхши кўраман. Агарда кимдир менга "мана сенга пул, боргинда жанг қил, бу сенга муносиб рақиб," - деса, жанг қиламан. Нега курашмаслигим кераклигини тушунмаяпман. Бундан ташқари, UFC менга яна бир жанг ўтказишимни таклиф қиляпти. Бироқ, менинг жароҳатим бор. Шунинг учун, бир йилдан кейин жанг қилишим мумкин," - деди Аскрен.

Фаолиятини якунлаганидан сўнг, Аскрен жароҳати туфайли спортдан кетганлигини таъкидлаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)