Бен Аскрен - Жек Пол жанги манзили ҳамда трансляция нархи маълум бўлди

Ҳозирги вақтда професcионал боксда нафақат боксчилар балки бошқа соҳа вакиллари ҳам кўргазмали жангларда иштирок этмоқда. Хусусан, ана шундай машҳур "You Tube" блогерлардан бири Жек Пол 17 апрель куни яна рингга кўтарилади. Унга ММА жангчиси, “Bellator” чемпиони Бен Аскрен рақиблик қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Жанг манзили ва пуллик трансляция нархи ҳам эълон қилинди. Унга кўра, жанг Атланта шаҳридаги "Mersedes Benz" аренасида ўтказиладиган бўлди. Трансляция нархи 49.9 доллар қилиб белгиланган.

Жек Пол шу кунга қадар 2 бора кўргазмали жангларда иштирок этган. Дастлаб, у 2020 йил 30 январь куни ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан бир кечада бошқа бир блогер Энсон Гибни мағлуб этган бўлса, 24 ноябрь куни Майк Тайсон ва Рой Жонс жанг кечасида машҳур баскетбол юлдузи Нейт Робинсонни чуқур нокаутга учратган эди.

Бен Аскрен эса машҳур ММА жангчиси бўлиб собиқ “Bellator” жангчиси ҳисобланади. У UFC промоушенда ҳам уч марта жанг ўтказиб, иккитасида имкониятни бой берган. Аскрен бу сафар кўргазмали жангда ўз омадини синаб кўради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)