Бен-Арфа

Франциялик ярим ҳимоячи Хотам Бен-Арфа фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Sabah нашрининг хабар беришича 32 ёшли футболчи тез орада “Фенербахче” аъзосига айланади. У эртага янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Истанбулга етиб келади.

Маълумот учун, Бен-Арфа ўтган мавсумни “Ренн” сафида ўтказган ва Франция чемпионатининг 26 та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар