“Bellator 230” ҳамда “Bellator Milan” турнири натижалари билан танишинг

Италиянинг Милан шаҳри “Allianz Cloud” аренасида ташкил этилган “Bellator 230” ҳамда “Bellator Milan” турнири ҳам ўз якунига етди. Мазкур турнирнинг марказий жангида россиялик Вадим Немков собиқ чемпион Рафаэль Карвальони иккинчи раундда мағлубиятга учратди. Вадим бўғиш усулидан моҳирона фойдаланган ҳолда жанг тақдирини ҳал қилди.

Қуйида қолган натижаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз...

Bellator 230

Драгос Зубко & Хесди Гергеса – ҳакамлар бир овоздан Драгосни ғалаба қозонганини эътироф этишди.

Кирилл Сидельников & Домингоса Барроса - ҳакамлар бир овоздан Кириллни ғалаба қозонганини эътироф этишди.

 

Уолтер Пуглиеси &  Андреа Фузи - ҳакамлар бир овоздан Уолтерни ғалаба қозонганини эътироф этишди.

Николо Солли & Даниэля Касселя- биринчи раундда оғриқли усулни қўллаш эвазига Николо ғолиб чиқди.

Bellator Milan

Мелвин Манхуф & Яника Бахати – 1 раунддаги техник нокаут эвазига Мелвин ғалаба қозонди.

Алессио Сакара & Канаана Григсби - 1 раунддаги техник нокаут эвазига Алессио зафар қучди.

Стефано Патерно & Эшли Риса- ҳакамлар бир овоздан Стефанони ғалаба қозонганини эътироф этишди.

 

Рафаэль Маседо & Кейна Мусу – Ҳакамлар қарорига кўра, Маседо ғолиб чиқди.



Минбар

Барча блоглар