Белинда Бенчич курашни давом эттиради

Швейцариялик Белинда Бенчич ва словениялик Полона Херцог Москва шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Белинда ва Полона учрашувида ғолиб уч сет давомида аниқланди. Унда Бенчич 1:6, 6:3, 6:4 ҳисобида рақибидан устун келди.

Шу тариқа Кремль кубогининг чорак финалига чиққан Бенчич, энди украиналик Даяна Ястремская ёки бельгиялик Кирстен Флипкенс билан куч синашади.