Беларусь чемпионати. Яхшибоевнинг жамоаси пешқадамликни сақлаб қолди

Бугун Беларусь Олий лигасида 20-тур учрашувлари старт олди.  Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев фаолият олиб борадиган "Шахтёр" жамоаси сафарда "Слуцк" устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Яхшибоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди.

Шу тариқа, солигорскликлар ҳисобидаги очколар сони 40 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.

Беларусь Олий лигаси. 20-тур

"Слуцк" - "Шахтёр" 0:2

Голлар: Архипов, 25 (0:1), Антич, 61 (0:2)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)