Бекхэмнинг рекорди

"Формула-1"нинг олти карра чемпиони - Льюис Хэмилтон Буюк Британиянинг энг бой спортчиси деб топилди. "Mercedes" пойгачисининг ҳолати 224 млн фунтга баҳоланмоқда ва бу рейтингнинг 32 йиллик тарихидаги рекорд натижа бўлди.

Бундан олдинги рекорд собиқ футболчи Дэвид Бекхэмга тегишли эди - 2013 йил нашр унинг бойлигини 200 млн фунтга баҳолаган.

"The Times"нинг ёзишича, Льюиснинг "Mercedes"дан оладиган йиллик даромади 40 млн фунтни ташкил этади. Унинг жамоа билан амалдаги келишуви жорий йил сўнггида ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)