Бектемир Мелиқўзиевнинг вазн тоифасидаги супер нокаутчи яна рингга кўтарилади

Супер ўрта вазн тоифасида анчагина шов-шувга сабаб бўлаётган 22 ёшли “панчер” Эдгар Берланжа ўзининг навбатдаги жангини 17 октябрь куни Василий Ломаченко ва Теофимо Лопес жанги андеркардида ўтказади.

Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Aсли келиб чиқиши пуэрто-риколик бўлган Берланжа профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини 1-раунддаёқ нокаутга учратган. У профессионал фаолияти мобайнидаги расмий жангларда ҳеч қачон 2 раунд жанг қилмаган. Ҳозирда, Берланжа WBA рейтингида 11-поғонада бормоқда. Эдгар сўнгги жангини жорий йилнинг 21 июлида америкалик Эрик Моонга қарши ўтказган эди. Орадан уч ой вақт ўтиб, у яна рингга кўтарилиш арафасида...

Берланжанинг вазн тоифасида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам фаолият юритади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)