Бектемир Мелиқўзиевнинг Сауль Альваресга қарши имконияти қандай? Хорижлик мутахассис жавоб берди

"The Ring" нашри мухбири ҳамюртимизнинг Саул Альваресга қарши имкониятига баҳо берди.

Сауль Альварес ҳозирги кунда бокс оламидаги энг катта номлардан бири ҳисобланади. Унинг Авни Йилдиримга қарши жангидаги ғалабасидан сўнг, навбатдаги рақиби ўша ернинг ўзидаёқ эълон қилинди. Сауль Альварес кейинги камарларни бирлаштирувчи жангида WBO чемпиони Билли Жо Сондерсга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 8 май куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Режага кўра, Сауль Альварес шу йилда мутлақ жаҳон чемпиони бўлишни кўзламоқда. Агар-да у Сондерс тўсиғидан ўта олса, катта эҳтимол билан IBF чемпиони Келеб Плентга қарши йил охирига қадар рингга кўтарилиши режа қилинмоқда. Ҳозирда чет эллик мутахассислар "Канело"га ким муносиб қаршилик кўрсата олиши борасида кўплаб фикрлар билдирмоқдалар. Шундай мақолаларнинг бирида "The Ring" нашри мухбири Дуглас Фишер Бектемир Мелиқўзиевнинг Сауль Альваресга қарши имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

Бир

Журналист: - Дуглас, бир қанча эҳтимолий жанглар ҳақида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдик? Бектемир Мелиқўзиев Сауль Альварес эҳтимолий жанги ҳақида нима дея оласиз? Тўғри у ҳали "Канело"га қарши чиқиши учун етарлича машҳур эмас. Аммо, келажакда Альваресни "тугатиш" учун бошқа боксчини кўрмаяпман.

Доуглес Фишер: - Мен бу жангга юқори қизиқиш билдирган бўлар эдим. Мелиқўзиев ўзгача услубга эга экани билан ажралиб туради. Лекин мен уни профессионал боксда кўпроқ жанг қилишини маъқул кўрган бўлардим. Унинг ҳаваскор боксдаги жанглари сонидан бехабарман, аммо профессионал боксдаги 7 жанг билан ҳозирги кунда энг юқори даражага чиққан тажрибали Сауль Альваресга қарши жиддий қаршилик қилиб бўлмайди. "Канело" жангнинг иккинчи ярмида Бектемирга муаммолар туғдиради. Агар-да улар спарринг жанг қилишлари ҳақида хабар топсам, шубҳасиз ушбу спаррингни кўриш учун шахсан борган бўлар эдим. Хозирча Бектемир "катта ном" эмас. Унга 18-24 ой муддат беринг ва менга ишонингки биз айнан шундай жангчига эга бўламиз. Мен "Канело"ни "тана нокаутчиси"га қарши қандай жанг қилишини кўришни хоҳлар эдим.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга қарши 30 январь куни жанг қилиши белгиланган ва кейинчалик Ковалёвда тақиқланган модда аниқлангани сабаб жанг бекор қилинган эди. Шундан сўнг, Мелиқўзиев 13 февраль куни Морган Фитчга қарши жанг олиб бориб, 3 раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди. Мелиқўзиев ҳозирда Ўзбекистонга қайтиб келган.

Жалол Аҳмедов тайёрлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар