Бектемир Мелиқўзиевнинг промоутери Оскар Де Ла Хойя яна рингга қайтмоқчи. Унга UFC жангчиси рақиблик қилади

Профессионал боксда "Golden Boy" номи билан танилган собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хойя кўргазмали жангда рингга кўтарилади. 11 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Де Ла Хойяга собиқ UFC чемпиони Витор Белфорт рақиблик қилади. Жанг "Triller" компанияси томонидан ташкил этилади.

48 ёшли Де Ла Хойя охирги марта 2008 йил декабрь ойида Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиб, муддатидан олдин имкониятни бой берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию