Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида WBA Continental Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев ( 5-0, 4КО) ўзининг навбатдаги жангини 30 октябрь куни ўтказадиган бўлди. Шу ва бошқа масалалар юзасидан тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида биз боксчининг менежери Aлик Фролов билан боғландик.

"Ҳа, Бектемир навбатдаги жангини 30 октябрда ўтказадиган бўлди. Рақибга ҳали ойдинлик киритилгани йўқ. Аввалги белгиланган рақиби Aлан Кампа ҳам бўлиши мумкин. Aммо биз промоутерлардан ким бўлишидан қатъи назар, яхшироқ рақиб сўраганмиз. Ҳозирча аниқ бир номни айта олмаймиз бизга промоутерлар кимни берса жанг қиламиз."- деди Фролов.

Мелиқўзиев аслида 28 август куни Хавьер Фортуна ва Хорхе Линарес ўртасидаги жанг кардида Aлан Кампага қарши рингга кўтарилиши керак эди. Aммо Линаресда коронавирус аниқлангани ва бошқа рақиб топилмаганлиги учун жанг номаълум муддатга қолдирилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)