Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жангининг манзили ўзгарди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5КО) ўзининг навбатдаги жангини 30 январь куни "Лужники" аренасида Сергей Ковалёвга (34-4-1, 29КО) қарши ўтказиши белгиланган эди.

Аммо пандемия яна авж олаётганлиги сабабли жанг Россиядан Америка Қўшма Штатларига кўчилди. Жанг кечаси мухлисларсиз тарзда Калифорния штати Индио шаҳридаги "Fantasy Springs Resort Casino " аренасида ўтказиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жанг шартнома бўйича 80.7 кг вазнда бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар