Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги борасида янги маълумот пайдо бўлди

Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги хавф остида экани маълум. Сабаби, россиялик чармқўлқоп устаси допинг тестдан ўта олмаган. Шунинг учун, бу қарама-қаршилик борасида турли хил гап-сўзлар тарқалмоқда.

Манбаларнинг хабар беришича агар, Сергей Ковалёв 30 январь куни жанг қила олмайдиган бўлса, ушбу тўқнашув 13 февралга кўчирилиши мумкин. Бектемир Мелиқўзиевга эса, рақиб сифатида Салливан Баррера ва Габриэль Росадо кўрилмоқда.

Сергей Ковалёв ва Бектемир Мелиқўзиев жанги 30 январь куни дастлаб, Москвада “Лужники”  аренасида бўлиб ўтиши керак эди. Кейинчалик, бу тўқнашув АҚШга кўчирилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар