Бектемир Мелиқўзиев «Канело» Альварес билан битта бокс оқшомида жанг қилади. Унинг рақиби — беш карра собиқ жаҳон чемпиони!
Ads

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев йилнинг энг марказий бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Унга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлиб супер ўрта вазн тоифасининг WBA InterContinental чемпионлик камари учун кечади.

Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль «Канело» Альварес (51-1-2, 35 КО) россиялик Сергей Ковалёвга (34-3-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг «Garden Arena»сида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикам фаолияти давомида 41та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг фақатгина тўрттасида мағлуб бўлган ва бу тўрттала жанг ҳам жаҳон чемпионлик камарлари учун кечган. WBA йўналиши бўйича уч марта вақтинчалик, бир марта эса мутлақ жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган. WBO йўналиши бўйича ҳам вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган. Сўнгги марта у 4 ой муқаддам супер ўрта вазн тоифасининг етакчиси Каллум Смитга (26-0, 19 КО) қарши WBA ва WBC жаҳон чемпионлик камарлари учун рингга чиқиб имкониятни бой берганди.

Айни вақтда Н‘Жикам боксчиларнинг расмий статистика маълумотларини юритувчи етакчи Boxrec портали рейтингида 10 ўринда бормоқда. Маълумот учун, ҳали фаолиятини давом эттираётган бирор-бир ўзбекистонлик боксчи бу даражадаги юқори ўринда турган боксчига қарши рингга кўтарилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
10/10/2019 13:42
Yaxshi xabar reytingi past bokschilar bilan jang qilib yurgandan ko'ra, kuchli bokschini yutib chempionlikka tezroq davogar bo'ladi.
Komol Omon
10/10/2019 13:33
Омад Бектимир онасини учкургонда курсатгин
Komol Omon
10/10/2019 13:32
Омад Бектимир онасини учкургонда курсатгин
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/10/2019 13:57
Shu bolani kuchli udari borda. hech qanaqa orqaga chekinmay faqat kuchiga eshonib. urish qiladi lekin
10/10/2019 16:59
Зарбаси огир, жуда огир, дош бериш кийин деганди козогистонлик боксер. Омад, кули доим баланд булсин.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/10/2019 19:34
tushunmadim.