Бектемир Мелиқўзиев ғалабага эришди ва чемпионлик камарини қўлга киритди

Америка Қўшма Штатларида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев мезбон Ваугин Александерга қарши 10-раунддан иборат бўлган жанг олиб бориб, ғалабани қўлга киритди.

Тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Мелиқўзиевнинг ғалабасини қайд этишди ва очколар 100:90, 100:90 ва 100:90 кўринишида бўлди.

Ушбу ғалаба ҳамюртимизга "WBA Continental Americas" чемпионлик камарини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Бунгача Бектемир Мелиқўзиев 3 та жанг ўтказиб, ҳар уччаласида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонганди.