Бечора Контанинг кучи етмади

Британиялик теннисчи Йоханна Конта Цинциннати шаҳрида ўтаётган мусобақанинг илк босқичида иштирокини якунлашга мажбур бўлди.

Конта ушбу даврада швециялик Ребекке Петерсонга қарши уч сет давом этган ўйинда 3:6, 6:3, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди "Премьера" туркумидаги "Western & Southern Open" турнирида Петерсон россиялик Вероника Кудерметовага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.