Байдарка ва каноэчиларимиз ЖЧда иштирок этишади
Ads

28 июлдан 5 августга қадар Руминиянинг Питешти шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркиб билан иштирок этади, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Делегациямиз бугун Руминия сафарига жўнаб кетди. Таркибдан 19 нафар спортчи ва 3 мураббий жой олган. Таъкидлаш жоиз, ушбу кичик жаҳон чемпионати келаси ой Токио Олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналадиган катталар ўртасида дунё биринчилиги олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

Минбар

Барча блоглар