Ads

Бугун SPORTS.uz интернет нашри томонидан "Бахтли рақам" деб номланган совринли ўйини бошланди. Ўйинимизда иштирок этишни истаганлар шунчаки "О" ҳарфи билан Beeline, Ucell, Perfectum Mobile абонентлари - 5454, UMS абонентлари - 77777 ва  Uzmobile абонентлари эса  1424 рақамларига СМС кўринишда юборишлари талаб этилади.

Ғолиб эса тасодифий рақамлар генератори орқали аниқланади. Генератор танлаган абонент эса ғолиб деб топилади ва Samsung Galaxy A10 смартфони эгасига айланади. 

Ҳозиргина эса "Бахтли рақам" совринли ўйинининг илк ғолиби аниқланди. Унга кўра, генератор +99890 ХХХ-33-13 рақамини танлади ва ўз-ўзидан ушбу абонент эгаси "Бахтли рақам"нинг илк ғолибига айландилар. Ушбу рақамга бевосита жонли эфир вақтида қўнғироқ қилиб, уларни мазкур қувончли хабар билан хушнуд этишга ҳаракат қилиб кўрилди, аммо афсуски, +99890 ХХХ-33-13 рақами хизмат доирасидан ташқарида эканлиги боис боғланишнинг имкони бўлмади.

Шундай бўлсада, ходимларимиз улар билан яна албатта боғланишга ҳаракат қилиб кўришади. Бу борада ўйинимизнинг кейинги сонида батафсил маълумот берамиз. Иккинчи сон эса пайшанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
shuxratjon tirsunov@yandex.uz
16/07/2019 17:01
Asalomu aleykum aziz fifa ishqibozlari nimagaplar aziz dostlar oyin qachon ekan