Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчиси Томас Мюллерда коронавирус аниқланди. Бу ҳақида "Бавария" расмий сайти хабар берди.

Айни дамда мюнхенликлар Қатардаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бугун финалда немислар чемпионлик йўлида Мексиканинг "Тигрес" клуби билан тўқнаш келади. Афсуски, жамоанинг асосий таркиб футболчиси ҳамда энг яхши ассистенти бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Футболчининг ҳолати яхши, у изоляцияга олинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар