"Бавария" Бундеслиганинг 8-тури доирасида "Вердер" (1:1) билан дуранг ўйнади.

Ушбу учрашув мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойер учун жамоадаги 400-баҳс бўлди. Бу борада, ярим ҳимоячи Хави Мартинеснинг натижаси 250 тага етди.

Бундан ташқари, Томас Мюллер "Бавария" таркибида 549-беллашувини ўтказиб, жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Немис клуби сафида 700 та баҳс ўтказган Зепп Майер етакчи ҳисобланади. Шу қаторда, Оливер Кан, Герд Мюллер ва Франц Беккенбауэр Томасдан олдинги ўринларни банд этиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)