"Бавария" ғалабаси билан якунланган Бундеслиганинг 30-тури тарихий аҳамият касб этганди. Ўшанда "Байер"ни 2:4 ҳисобида мағлуб этган мюнхенликлар қатор рекордларни қайд этганди. 

Энг қизиғи, Германия кубогининг финал учрашувида яна "Бавария" футболчилари "Байер"га тўқнаш келди. Бу сафар учрашув худди ўшандай - 4:2 ҳисобида "Бавария" фойдасига ҳал бўлди ва қатор рекордлар янгиланди. 

EcHEPefWkAEhqIn-pic905-895x505-78245

Демак, такрорланмас фактларга эътибор қаратамиз.

  • “Бавария” Германия чемпионатида 34 та учрашувда 100 гол урди. 

5ffc0ccd78b934d81b3d1662076ce83f5d6182478d6c2986432717

  • “Бавария” кетма-кет 8 марта Бундеслига чемпиони бўлди. 
  • "Бавария" 20-маротаба мамлакат кубоги соҳибига айланди. 
  • "Бавария" 13 марта олтин дебль қайд этиб, рекорд ўрнатди.
  • “Бавария”нинг барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияси 26 та учрашувга етказди.
  • "Бавария" кетма-кет 17 та ўйинда зафар қучди.
  • Роберт Левандовски Германия кубоги финалида иккита тўп киритди ва жами 6 та гол билан турнир тўпурари бўлди.
  • Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 43 та учрашувда 51 та гол уриб, ўзининг тўрт йил олдинги шахсий рекордини янгиланди. У 2016-2017 йилги мавсумда 47 та учрашувда 43 та тўп киритганди.
  • 2015 йилда “Вольфсбург” билан ўйинда заҳирадан майдонга тушиб, 9 дақиқа ичида бешта гол урган Роберт Левандовски энг тезкор хет-трик, покер ва пента-трик муаллифи ва заҳирадан майдонга тушиб бир ўйинда бешта гол урган ягона футболчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди. Польшалик ҳужумчи ҳамон тўпурарлик бўйича рекордларни янгилаб келмоқда.

499251382-1448905200-800

  • Левандовски фаолияти давомида учинчи маротаба бир мавсумда Бундеслиги ўйинларида 30 та гол урди. Бунгача польшалик форвард 2015-2016 ва 2016-2017 йилги мавсумлардан рақиблар дарвозасини 30 мартадан аниқ нишонга олганди.
  • Левандовски Бундеслигада 31 та учрашувда 34 та гол киритиб, Европа чемпионатлари тўпурарлари баҳсида пешқадамлик қилмоқда. 

rue2c6b9a7fc5

  • “Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллер жорий мавсумда ассистлари сонини 21 етказди.

131432-27

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)