“Бавария” клуби раҳбарияти жамоанинг марказий ҳимоячиси Жером Боатенгни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Германиялик журналист Кристиан Фальк ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзишича, мюнхенликлар ҳозирча 31 ёшли футболчининг трансфери юзасидан ҳеч қандай таклиф олмаган. Аммо, бундан аввалроқ, турли ОАВда Боатенгга “Арсенал”, “Челси” ва “Герта” клубларидан қизиқишлар мавжуд экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум Бундеслигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)