Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитининг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 25 ёшли франциялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Мюнхенликлар Умтитини жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячи Никлас Зюле ўрнига муносиб кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Умтитини 50 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Умтити жорий мавсум каталонияликлар сафида бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.