"Бавария" ҳимоячиси Люк Эрнандес якка тартибдаги машғулотларни бошлаб юборди. Франциялик футболчи бундеслиганинг 29-тури доирасида "Фортуна"га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.

Клуб расмий матбуотига кўра, Эрнандеснинг "Байер"га қарши учрашувда майдонга тушиш имконияти сўроқ остида қолмоқда.

Жорий мавсум аввалида немис клуби сафига келиб қўшилган ҳимоячи "Бавария" либосида 14 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)