“Бавария” Контега рокировка таклиф қиляпти

“Бавария” раҳбарияти “Интер”га ўйинчи алмаштиришни таклиф қилмоқда. Мюнхенликлар “Интер” таркибида ўз ўрнини топа олмаган Кристиан Эриксенни қўлга киритмоқчи.

Шу боис, Бундеслига чемпиони даниялик плеймейкер учун миланликларга Конрентин Толиссони беришга тайёр эканини маълум қилди.

“Интер” бош мураббийи Антонио Контенинг франциялик ярим ҳимоячига анчадан бери қизиқаётганини инобатга олсак, бу рокировка қишдаёқ амалга ошиши мумкинлиги аён бўлади.

“Бавария”дан ташқари Эриксенга “Боруссия Д”, “Герта”,  “Арсенал”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед” ва “Наполи”дан ҳам таклифлар бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар