"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Ренату Санчеш фаолиятини "Лилл"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра француз клуби 22 ёшли португалиялик футболчининг трансфери учун мюнхенликларга 25 млн евро тўлаган. Томонлар эса ўзаро 4 йиллик шартнома имзолашган.

Маълумот учун, Саншеш “Бавария” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.