Ads

"Бавария" клуби "Боруссия" Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Микаэль Кюизансни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда RMC ва Kicker нашрлари хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Бавария” 20 ёшли футболчини гарчи трансфер нархи 5 млн евро бўлсада, 10 миллион эвазига сотиб олишга тайёр.

Маълумот учун, Кюизанс ўтган мавсум “Боруссия М” сафида 11та ўйинда майдонга тушди ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди. У Франция U-20 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.