"Бавария" клуби "Барселона" вингери Филиппе Коутиньодан воз кечганича йўқ.

Хабарларга қараганда, бразилиялик футболчи Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Қолаверса, мураббийлар штаби ҳам унинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда.

Агар “кўк-анор ранглилар” Коутиньонинг трансферига сезиларли чегирма қилиб берса, немис гранди уни сотиб олиши мумкин.

Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)