"Бавария" клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес кеча Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган "Фортуна"га (5:0) қарши беллашувда жароҳат олди.

Франциялик футболчи танаффус пайтида захирага олинди ва унинг ўрнига учрашувни Микаэль Кюизанс давом эттирди. Ҳозирча Лукаснинг қачон сафга қайтиши номаълум.

Эрнандес жорий мавсум “Бавария” сафида 20 та ўйинда иштирок этди. Мюнхенликлар уни бир йил муқаддам 80 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)