Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона"да қоладиган кўринади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар футболчини шу йили ёзда сотмоқчи эмаслар. Бу борада клуб таклифларни кўриб чиқмайди. Жамоа раҳбарияти Гризманни иккинчи мавсумда ўзини кўрсатишига умид қилмоқда.

Маълумот ўрнида, "Барселона" Антуаннинг ўрнига Неймарни ортга қайтармоқчи эди. Бироқ франциялик футболчи жамоада қоладиган бўлса, бразилияликнинг трансфери амалга ошмаслиги мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)