"Барселона" ҳужумчиси Лионел Мессининг икки ўйинлик дисквалификациясига қарши берилган апелляция шикояти бекор қилинди, деб хабар бермоқда As нашри.

Аргентиналик футболчи аллақачон Испания кубогидан ўрин олган "Корнелья"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Бундан ташқари, у Ла Лиганинг навбатдаги турида “Эльче”га қарши ҳам ўйнамайди.

Шунингдек, Испания Суперкубоги "Атлетик" га қарши ўйинда (2:3) рақибга қўполлик қилгани учун Месси ва "Барселона" жарима тўлаши керак. Аниқроғи, клуб 700 евро, Месси эса 600 евро жарима тўлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)