“Барселона” президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Карлес Тускетс 24 январгача Филиппе Коутиньони сотиб юбориш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда ARA нашри хабар тарқатмоқда.

Бразилиялик футболчининг сотиб юборилишига асосий сабаб унинг катта маош олишидадир. Каталония супер клуби айни дамда молиявий қийинчиликка дуч келмоқда ва Коутиньонинг сотиб юборилиши маошларга бўлган харажатларни камайтиришга хизмат қилади.

Филиппе Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар