"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Бавария"га қарши баҳсдан олдин мюнхенликлар форварди  Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“У яхши футболчи. Уни Месси билан бир хил даражада, деб ҳисоблайман. Левандовски ақлбовар қилмас кучга эга ва жамоадошлари томонидан яхши қўллаб-қувватланмоқда.

У яхши, лекин Лео ҳам шунақа. Биз унинг "Наполи" га қарши ўйинини кўрдик. Бу футболчилар ўйнаётгани яхши ва биз уларнинг ҳаракатларидан завқланишимиз мумкин”, - дейди испаниялик мутахассис.

“Барселона” – “Бавария” учрашуви 14 август куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)